Почеттино ЖЧ-2026дан кейин «Тоттенхем»га қайтиши мумкин

АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино яна бир бор «Тоттенхем»ни бошқаришга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Бен Жейкобснинг маълумотига кўра, аргентиналик мутахассис Англия Премьер-лигасида яна ишлашни истамоқда. Почеттино «шпорлар»га қайтиш вариантини ижобий қабул қилади, бироқ бу фақат 2026 йилги жаҳон чемпионати якундан сўнг амалга ошиши мумкин. Агар клуб мавсум тугашидан олдин Томас Франк билан хайрлашса, раҳбарият бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқиши эҳтимолдан холи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Почеттино 2014–2019 йилларда «Тоттенхем»ни бошқарган. Унинг қўл остида лондонликлар 2018/19 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси финалига чиққан, 2015/16 йилги мавсумда эса АПЛда иккинчи ўринни эгаллаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг