Пискентда Nexia 2 двигатель қисмидан ёниб кетди

21 январь куни Тошкент вилояти Пискент туманида Nexia 2 русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 19:45 атрофида Д-020 “Қорасув–Бўка–Бекобод” автомобиль йўлининг 28 километрида 1995 йилда туғилган ҳайдовчи машинани бошқариб кетаётганда двигатель қисмида ёнғин келиб чиққан. Шундан сўнг автомобиль тўлиқ аланга олиб, куйиб кетган.
Ҳодиса оқибатида йўл ҳаракати иштирокчиларининг соғлиғига зарар етмагани билдирилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Пискент тумани ФВБ томонидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг