Қашқадарёда 20 ёшли қиз ошқозонидан 1,4 кг соч олинди

2 дақиқа ўқиш42K
Қашқадарёда 20 ёшли қиз ошқозонидан 1,4 кг соч олинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Қашқадарёда 20 ёшли бемор қизнинг ошқозонидан узунлиги 58 сантиметр, эни 7 сантиметр ва оғирлиги 1 килограмм 400 грамм бўлган соч тўплами операция орқали олиб ташланди.
  • Қарши туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган беморда қорин юқори қисмида оғриқ, шиш, кўнгил айниши ва қусиш кузатилган.
  • Шифокорлар бу ҳолат иккинчи бор қайд этилганини, сочни узоқ йиллар давомида ютиш натижасида трихобезоар шаклланганини маълум қилди.

Қашқадарё вилоятида шифокорлар кам учрайдиган, лекин жуда хавфли ҳолатга дуч келди: 20 ёшли бемор қиз ошқозонидан қарийб 1,5 килограммга яқин соч толалари операция йўли билан олиб ташланди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, гап Қарши туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган бемор ҳақида кетмоқда.

Қайд этилишича, бемор аввалдан “Д” ҳисобда турган ва ушбу муаммо билан тиббиёт муассасасига иккинчи маротаба мурожаат қилган. Унда қориннинг юқори қисмида оғриқ, шиш, кўнгил айниши, қусиш каби белгилар кузатилган. Шу сабабли вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида мутахассислар жамоаси томонидан тезкор текширувлар ўтказилиб, жарроҳлик амалиёти амалга оширилган.

Шифокор М. Пардаев бошчилигидаги жарроҳлар амалиёт вақтида бемор ошқозонида катта ҳажмли соч тўплами — трихобезоар борлигини аниқлаган. У тўлиқ ҳолда олиб ташланган. Олинган соч тўпламининг узунлиги 58 сантиметр, эни 7 сантиметр бўлиб, оғирлиги 1 килограмм 400 граммни ташкил этган.

Мутахассислар хулосасига кўра, бу ҳолат бир кунда пайдо бўлиб қолмайди: сочни узоқ йиллар давомида ютиб бориш натижасида шундай катта масса шаклланиши мумкин. Энг эътиборли жиҳати — мазкур ҳолат беморда иккинчи бор қайд этилган. Аввалроқ ҳам унга худди шундай вазият сабаб фитобезоар ташхиси билан лапаротомия ва гастротомия туридаги жарроҳлик амалиёти ўтказилгани айтилмоқда.

Айни пайтда беморнинг аҳволи барқарор, у шифокорлар доимий назорати остида даволанмоқда. Бундай ҳолатлар яна такрорланмаслиги учун беморга жарроҳ, гастроэнтеролог ва психиатр иштирокида комплекс кузатув тавсия этилган. Яъни бу ерда масала фақат ошқозон эмас — сабаблар чуқурроқ бўлиши мумкин, шунинг учун даволаш ҳам жамоавий ёндашувни талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Самарқандда стресс ортидан 200 грамм мих ютиб юборган 29 ёшли фуқаро ҳақида ҳам хабар тарқалган эди. Текширувлар давомида унинг ошқозон-ичак тизимида мих ва саморез каби металл жисмлар кўп миқдорда борлиги аниқланган.

Бу икки ҳолат ҳам бир нарсани эслатади: организм “ҳаммасини кўтараверади” деган фикр — энг хатарли миф. Агар қорин соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, иштаҳа йўқолиши каби белгилар тез-тез қайтарилаётган бўлса, вақтни чўзмасдан шифокорга мурожаат қилиш керак. Эрта ҳаракат — оғир асоратларнинг олдини олади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?