date

Янгиҳаётда ташаббус лойиҳалари учун 35,6 млрд сўм ажратилди

Янгиҳаётда ташаббус лойиҳалари учун 35,6 млрд сўм ажратилди
Жорий йилда Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида "Ташаббусли бюджет" доирасида 36 лойиҳа ғолиб деб топилди, деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 35,6 миллиард сўм ажратилган.

Мазкур маблағлар ҳисобига тумандаги мактаблар ва болалар боғчалари таъмирланади, маҳаллий ички кўчалар ободонлаштирилади. Шунингдек, маблағларнинг катта қисми соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилади.

"Мазкур ташаббуслар туфайли маҳаллаларда яшаш шароити, болалар таълим сифати ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар босқичма-босқич яхшиланмоқда", дейилади ҳокимлик хабарда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Янгиҳаётда ташаббус лойиҳалари учун 35,6 млрд сўм ажратилди