date

Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Непалда резиденцияси Деҳли шаҳрида жойлашган биринчи элчиси Сардор Рустамбаев президент Рамчандра Пауделга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Учрашув давомида томонлар савдо, иқтисодиёт, гидроэнергетика, туризм ва таълим соҳаларида ҳамкорликни муҳокама қилишди. Шунингдек, халқаро майдонлардаги ҳамкорлик, жумладан иқлим ўзгариши ва тоғли ҳудудларнинг экологияси масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар 2018 йилда ўрнатилган. Аввалроқ Рустамбаев Ўзбекистоннинг Франция ва Португалиядаги элчиси бўлган.

У 2000 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси тайинланди