date

Марказий банк АФИ раҳбариятига сайланди

Марказий банк АФИ раҳбариятига сайланди
Молия хизматларига кенг киришни таъминлаш бўйича халқаро ташкилот — Молия инклюзивлиги альянси (АФИ) Ўзбекистон Марказий банкини ташкилотнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасидан Директорлар кенгашининг раис ўринбосари ва вакили сифатида сайлади.

Ўзбекистон Марказий банки раиси Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, "АФИ Директорлар кенгашига қабул қилинганлик Ўзбекистонда амалга оширилаётган молиявий инклюзияни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инклюзив молиявий экотизим пойдеворини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларнинг эътирофи ҳисобланади." Марказий банк АФИ доирасида муҳим ўрин эгаллаб, илгари ҳам ташкилотнинг раҳбариятида фаолият олиб борган.

Банк бюджет ва молия масалалари ҳамда гендерга йўналтирилган молиялаштириш бўйича қўмиталларда фаолият юритган. Бугунги кунда Ўзбекистон Марказий банки АФИнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги сиёсати бўйича раҳбарлик қилмоқда.

АФИ — ривожланаётган давлатлар марказий банклари ва молиявий регуляторлари томонидан асос солинган халқаро тармоқ бўлиб, молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Марказий банк АФИ раҳбариятига сайланди