Сергели тумани ҳокими лавозимига Даврон Исматов тайинланди

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими лавозимига Даврон Исматов тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
У ушбу лавозимда 2020 йилдан бери фаолият юритган Элбек Шукуровнинг ўрнини эгаллади. Даврон Исматов 1982 йилда Тошкентда туғилган.
У Тошкент молия институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 2024 йил февраль ойидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Марказий банк бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг