1 февраль куни об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

1 феврал куни Ўзбекистонда ҳаво илиқлашиб, кечаси 1–6 даража, кундузи эса 10–15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Республиканинг айрим ҳудудларида, асосан, ёмғир ёғиши мумкин, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳамда Фарғона водийси вилоятларида эса ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Баъзи жойларда туман тушиши эҳтимоли бор, шу сабабли эрталаб йўлларда эҳтиёт бўлиш тавсия этилади.
1 февраль куни Ўзбекистонга Туркманистон томондан бироз намроқ ва нисбатан илиқ ҳаво оқими кучаяди. Шу сабабли республика бўйлаб айрим ҳудудларда асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳамда Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Шунингдек, республика бўйича баъзи жойларда туман тушиши эҳтимоли бор. Айниқса, эрталабки соатларда йўлларда эҳтиёт бўлиш тавсия этилади.
Энг ёқимли янгилик шундаки, ҳарорат фони сезиларли кўтарилади: кечаси совуқ пасаяди ва 1 февраль кунига келиб, тунги ҳарорат 1–6 даража илиқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари эса 10–15 даража илиққача кўтарилиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида 1 февраль кечаси 3–5 даража илиқ, кундузи эса 12–14 даража илиқ бўлади.
Қисқаси, қиш “режими” бироз сусаяди: ёмғир зонтни эслатади, илиқ ҳаво эса кайфиятни кўтаради. Зонтни унутманг, аммо баҳор кайфиятига ҳам тайёр туринг.






























Изоҳлар 0
…