date

Буюк Британия Фарғона кимё заводига санкция қўллади

Буюк Британия Фарғона кимё заводига санкция қўллади
Буюк Британия Фарғона кимё заводига қарши санкциялар жорий этди. Корхона 18 декабр куни санкциялар рўйхатига киритилган.

Компанияга нисбатан активлар музлатилиши ва траст хизматларини тақиқлаш чораси кўрилди. Британия ҳукуматининг фикрига кўра, завод Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига таҳдид солувчи ҳаракатлар учун ишлатилиши мумкин бўлган товар ёки технологияларни етказиб берган.

Шунингдек, санкциялар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бошқа компанияларга ҳам татбиқ этилди: Бундан ташқари, Тошкентда туғилган ва Ўзбекистон, Исроил ҳамда Россия фуқаролигига эга бўлган Рустам Муминовга ҳам санкциялар қўлланилди. Британия маълумотларига кўра, у Украина барқарорлигига хавф туғдирувчи молиявий хизматлар ёки ресурсларни тақдим этишда иштирок этган бўлиши мумкин.

Умуман олганда, Буюк Британия санкциялар режимини янгилаш доирасида 24 янги жисмоний ва юридик шахсни рўйхатга қўшди. Барча рўйхатга киритилганларга активлар музлатилиши ва қўшимча молиявий чекловлар жорий этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Буюк Британия Фарғона кимё заводига санкция қўллади