
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Назарий физика институти ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарорида қайд этилган.
Институт назарий физика соҳасида фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш билан шуғулланади. Хусусан, квант майдон назарияси, субатом ва ноаниқ физика, тортишиш назарияси, квант тармоқлари ҳамда динамика тизимларига бағишланган илмий конференциялар ташкил этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, институтнинг муҳим вазифаларидан бири ёш мутахассисларни тайёрлаш бўлади. Институт олий ўқув юртларига иқтидорли талабалар ва магистрантларни илмий фаолиятга жалб қилишда ёрдам беради ҳамда янги авлод назариятчи физикларини шакллантиришга хизмат қилади.
Бундан ташқари, институт ривожланган давлатларда физика соҳасидаги устувор йўналишлар ва тадқиқотлар истиқболлари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш билан ҳам шуғулланади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.