Ўзбекистонда 2,4 минг гектарлик “Фарғона” туризм зонаси ташкил этилади

Фарғона вилоятида “Фарғона” номли янги туристик-рекреацион ҳудуд барпо этилади. Бу бўйича Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, умумий майдони 2 396 гектар бўлган туризм зонаси 30 йил муддатга ташкил этилиб, кейинчалик унинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин.
Фарғона туманидаги “Водил” агротуристик кластери ҳам босқичма-босқич тўлақонли сайёҳлик масканига айлантирилади. Малина етиштириладиган плантациялар ҳудудида туристларни қабул қилиш ҳамда тадбиркорлар фаолияти учун енгил конструкциялардан иборат инфратузилма объектлари қурилиши режалаштирилган.
2026–2027 йилларда эса Ёзёвон туманида “Марказий Фарғона” сув омбори атрофида туристик хизматлар йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда. Мазкур ишлар натижасида янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Фарғона туманидаги “Саноат” ва “Ҳосилот” маҳаллаларида хориж тажрибасига таянган ҳолда агротуризм йўналиши ривожлантирилади: малина плантациялари ташкил этилиб, совиткич омборлари ҳамда маҳсулотни чуқур қайта ишлаш цехлари бунёд этилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!