date

Ўзбекистон банк сектори 2025 йилни 13,5 трлн сўм соф фойда билан якунлади

Ўзбекистон банк сектори 2025 йилни 13,5 трлн сўм соф фойда билан якунлади

Ўзбекистон банк тизими 2025 йил якунида 13,5 трлн сўм соф фойда кўрсатди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) рейтингига кўра, бу натижа бир йил аввалгидан 57% юқори. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Марказ 2025 йил IV чораги бўйича «Банклар фаоллиги индекси»ни эълон қилди. Унда 35 та тижорат банки — 20 та йирик ва 15 та кичик банк фаолияти қамраб олиниб, баҳолаш 27 та кўрсаткич асосида миллий ҳамда халқаро мезонлар, жумладан Базел қўмитаси талабларига уйғун тарзда шакллантирилган.

Чорак якунларига кўра, банкларнинг жами активлари 892,9 трлн сўмни (74,2 млрд доллар), мажбуриятлари эса 759,8 трлн сўмни (63,1 млрд доллар) ташкил этди. Кредитлаш ҳажми 13% га ошган бўлса, депозитлар 31% га кўпайди — бу аҳоли ва бизнеснинг банк тизимига ишончи кучаяётганидан далолат беради.

Шунингдек, валюта операциялари улуши қисқаргани миллий валютаининг мустаҳкамланиши билан изоҳланмоқда. Муаммоли кредитлар улуши 4,3% дан 3,5% гача камайди, капитал етарлилиги даражаси эса меъёрлардан 1,4 баровардaн ортиқ бўлиб, сектор барқарорлигини тасдиқлади.

Йирик банклар рейтингида фаоллик бўйича етакчилар қаторидан Капиталбанк, Трастбанк, Ҳамкорбанк, Asia Alliance Bank ва Ипак Йўли Банк жой олди. Энг сезиларли ўсишни СҚБ кўрсатиб, уч поғонага кўтарилди, Invest Finance Bank ҳамда Алоқа банк эса ўз позицияларини йўқотди.

Кичик банклар орасида топ-5 таликка Universalbank, TBC, Octobank, Ҳаёт банк ва Пойтахт банк кирди. Universalbank етакчиликни сақлаб қолди, Apex bank эса рейтингда бирданига уч поғонага юқорилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон банк сектори 2025 йилни 13,5 трлн сўм соф фойда билан якунлади