Муниса Ризаева хонандаликка келгунча қайси фильмларда роль ўйнаган? Топ-5 кино

1 дақиқа ўқиш48.3K
Муниса Ризаева хонандаликка келгунча қайси фильмларда роль ўйнаган? Топ-5 кино
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Муниса Ризаева хонандаликдан аввал кино соҳасида фаолият юритиб, илк машҳурликка филмлардаги роллари орқали эришган.
  • У “Салом, Наташа”, “Кичкина хўжайин”, “Ҳижрон”, “Нафс” ва “Ақл ва юрак” филмларида рол ижро этган.
  • “Ҳижрон” филмида Малика образини гавдалантирган, “Нафс” филмида эса Улуғбек Қодиров ва Бобур Йўлдошев билан бирга суратга тушган.
  • “Ақл ва юрак” картинаси унинг кино фаолиятидаги энг муҳим ишлардан бири саналади.

Бугун Муниса Ризаева кўпчиликка муваффақиятли хонанда сифатида таниш. Бироқ унинг санъатдаги илк қадамлари мусиқа билан эмас, кино олами билан боғлиқ бўлганини ҳамма ҳам билавермайди. Муниса илк машҳурликка айнан фильмлардаги роллари орқали эришган. Қуйида хонанданинг кино фаолиятида муҳим ўрин тутган 5 та фильмни ёдга оламиз.

“Салом, Наташа”

Режиссёр: Отабек Мирзахолов

Фильмда Жаҳонгир Фозилжанов, Саида Раметова, Жумадулла Раметов ва бошқа таниқли актёрлар қаторида Муниса Ризаева ҳам иштирок этган. Ушбу фильм унинг кино оламидаги дастлабки жиддий ишлардан бири ҳисобланади.

“Кичкина хўжайин”

Муниса Ризаева хонандаликка келгунча қайси фильмларда роль ўйнаган? Топ-5 кино

Фильм актёрлар таркибида Убайдулло Омон, Алишер Узоқов, Жавлон Шодмонов билан бирга Муниса Ризаева ҳам роль ижро этган. Томошабинлар бу картинада Мунисанинг табиий ва самимий ижросини алоҳида эътироф этишган.

“Ҳижрон”

Муниса Ризаева хонандаликка келгунча қайси фильмларда роль ўйнаган? Топ-5 кино

Режиссёр: Ёдгор Насиров

Фильмда Муниса Малика исмли гўзал, бироқ инжиқ ва иродали қиз образини гавдалантиради. Тиббиёт институтида таҳсил олаётган Маликанинг ҳаёти кутилмаган воқеалар билан кескин бурилади. Ушбу роль хонанданинг драматик образларни ҳам муваффақиятли ижро эта олишини кўрсатган.

“Нафс”

Муниса Ризаева хонандаликка келгунча қайси фильмларда роль ўйнаган? Топ-5 кино

Фильмда Улуғбек Қодиров ва Бобур Йўлдошев билан бирга суратга тушган Муниса Ризаева мураккаб инсоний туйғулар акс этган воқеалар марказида бўлади. “Нафс” филми томошабинлар орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлган.

“Ақл ва юрак”

Муниса Ризаева хонандаликка келгунча қайси фильмларда роль ўйнаган? Топ-5 кино

Режиссёр: Шакҳло Каримова

Фильмда Алишер Узоқов, Зарина Низомиддинова, Севара Солиева, Улуғбек Раҳматуллаев каби актёрлар билан бирга Муниса Ризаева ҳам роль ижро этган. Ушбу картина хонанданинг кино фаолиятидаги энг муҳим ишлардан бири саналади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?