date

Самарқандда 15 ёшли бола уйландими: рост-ёлғон аниқланди

Самарқандда 15 ёшли бола уйландими: рост-ёлғон аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида гўёки 15 ёшли бола уйлангани ҳақидаги видеолар кенг тарқалиб, кўпчиликда савол ва хавотир уйғотди. Мазкур ҳолат бўйича Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили — Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, интернетда тарқалган видеони Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро Н.А. (1983 йилда туғилган эркак) ижтимоий тармоққа жойлаган. Видеодаги дастлабки кадрлар 2025 йил ноябрь ойида Пастдарғом туманидаги тўйхоналардан бирида бўлиб ўтган тўй маросими вақтида тасвирга олинган.

Бироқ роликнинг кейинги қисми — яъни саҳнада келин-куйов сифатида ўтирган вояга етмаганлар акс этган кадрлар туманнинг бошқа тўйхонасида суратга олингани маълум бўлди. Энг муҳими, Болалар омбудсмани маълумотида қайд этилишича, болалар кўринган видеокадр олинган масканда умуман ҳеч қандай тўй бўлмаган.

Маълум қилинишича, Н.А. иккала тасвирни бирлаштириб, ягона видеоролик кўринишида тайёрлаган ва уни ижтимоий тармоқларда обуначилар сонини кўпайтириш мақсадида тарқатгани аниқланган. Яъни, видеода “тўй” воқеаси бордек кўрсатилган бўлса-да, воқеликда у монтаж орқали ясалган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Фуқаро Н.А.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши, кўрилган қонуний чоралар ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилиши билдирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 15 ёшли бола уйландими: рост-ёлғон аниқланди