Ўзбекистонда беш ёшгача бўлган болалар ўлими 1991 йилдан бери тўрт баробар камайди

Ўзбекистонда 1991 йилдан буён беш ёшгача бўлган болалар ўлими кескин қисқарди: ўша пайтда ҳар минг нафар тирик туғилган чақалоққа 48,2 та ҳолат тўғри келган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 12,5 тага тушди. Бу ҳақда Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти маълум қилди.
Шу давр мобайнида гўдаклар ўлими ҳам пасайган: 1991 йилдаги 35,5 ҳолатдан ҳозир ҳар минг туғилишга тўққизтага қадар камайган.
Оналар ўлими кўрсаткичида ҳам сезиларли ижобий ўзгариш қайд этилди — 4,4 баробар пасайиш кузатилган. Ҳозир 100 минг тирик туғилишга 14,8 та ҳолат тўғри келмоқда, 1991 йилда эса бу рақам 65,3 эди.
Мутахассислар бундай натижаларни соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, хусусан профилактика йўналишининг кенгайгани ва поликлиникалар ишининг янгиланган ёндашувлар асосида йўлга қўйилгани билан изоҳлайди. Касалликларнинг олдини олишга қаратилган чоралар болаларнинг соғлом бўлишига ёрдам бериб, оилаларнинг даволаниш харажатларини ҳам камайтиради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!