date

Бош прокуратура қурилишдаги қоидабузарликлар сабаб 115 уйни бузиш ташаббусини билдирди

Бош прокуратура қурилишдаги қоидабузарликлар сабаб 115 уйни бузиш ташаббусини билдирди

Ўзбекистонда қурилиш ва реконструкция жараёнида аниқланган қоидабузарликлар ортидан 115 та уйни бузиш масаласи кўтарилди. Бу ҳақда бош прокурор ўринбосари Дилмурод Қосимов маълум қилди.

Шунингдек, биноларнинг сейсмик талабларига мос келмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 98 та жиноят ишини қўзғатган.

Қосимовнинг айтишича, 2017–2025 йиллар давомида мамлакат бўйича 11,8 мингта кўп қаватли уй-жойларнинг зилзилабардошлиги текширилди. Назорат ишлари давомида 185 та бинода қўшимча қаватлар ноқонуний қуриб қўйилгани, яна 1,4 мингта турар жой эса белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмагани аниқланган.

Прокуратура 85 та лойиҳа ташкилотига нисбатан чоралар кўриш бўйича тақдимнома киритган, шундан 8 тасининг лицензияси бекор қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура қурилишдаги қоидабузарликлар сабаб 115 уйни бузиш ташаббусини билдирди