08:03 / 01.03.2018
7 713

Нима учун эркаклар аёлларнинг кўз ёшларига тоқат қилолмайди?

Нима учун эркаклар аёлларнинг кўз ёшларига тоқат қилолмайди?
Эркаклар далилга далил билан жавоб бериб муаммони ҳал этишади. Аёлларнинг кўз ёш тўкиши эса уларни боши берк кўчага олиб кириб қўяди. Эркаклар йиғлашни, кўз ёш тўкишни билишмайди, чунки уларга болаликдан ўғил бола йиғламайди деган фикр сингдирилади. Аёл йиғлаганда унинг ён беришдан бошқа иложи қолмайди ва аёл уни кўз ёшлари орқали ўзига бўйсундирмоқчи бўлаётгандек туюлади. Ўғил болаларга кичкиналигиданоқ қизларни хафа қилмаслик уқтириб келингани учун у яна паст келишга мажбур бўлади.

Агар низоли вазиятни ўйин деб қабул қиладиган бўлсак, унинг ғалабалари-ю, мағлубиятлари мавжуддир. Аёл йиғлайдиган бўлса, бу автоматик равишда эркакнинг ютқазганидан дарак беради, унинг ҳар қандай ҳаракати мағлубиятга олиб келади. Хафа қилса ҳам, ён босса ҳам барибир у мағлуб бўлади. Эркак ҳақиқатан ҳам ноқулай вазиятга тушиб қолади.

Бундай ноқулай вазиятдан чиқиш учун эркаклар кўз ёшга вазиятдан чиқиш йўли деб эмас, балки шунчаки бир тўхтамга келиш йўли деб қараши лозим. У аёлни юпатиш учун унинг ёнига ўтириб, йиғлаб, бутун ғуборларини чиқариб юборишини кутиши тўғри бўлади. Бундай ҳолатларда аёллар турмуш ўртоқларининг уни қучоқлаб, тинчлантиришини хоҳлайди. Шунинг учун эркак рафиқасини қучоқлаб, юпатиб, кейин ҳис-туйғулари ҳақида гапириши, ноҳақ бўлса узр сўрагани маъқул.

Аслида бундай вазиятларда эркак ва аёлнинг умумий жиҳатлари кўп бўлади. Аёллар кўз ёш тўкаётганда йиғи билан эркакни ўзига бўйсундириш фикридан йироқ бўлади. Аёл муаммонинг ечимини тополмагандан кейин йиғига зўр беради. Шу тариқа енгил тортади. Баъзи бир эркаклар йиғлаётган аёл олдида ўзини қаҳрамон деб ҳис қилади, уни турли бало-қазолардан асрашга, ҳимоя қилишга киришади. Баъзиларининг эса жаҳли чиқиб, ўзини ожиз, қўлидан ҳеч нима келмайдиган одам деб ҳисоблайди.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нима учун эркаклар аёлларнинг кўз ёшларига тоқат қилолмайди?