Бухорода маст ҳайдовчи 40 бола билан йўлга чиққан

1 дақиқа ўқиш289
Бухорода маст ҳайдовчи 40 бола билан йўлга чиққан

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Бухоро вилоятида хавотирли ҳолат аниқланди — маст ҳолда транспорт бошқариб, ўнлаб болалар ҳаётини хавф остига қўйган ҳайдовчи тўхтатилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, воқеа 2026 йил 28 апрель куни Ромитан туманида содир бўлган. ЙПХ ходимлари текширув давомида Isuzu русумли автобусни тўхтатиб, ҳайдовчининг маст эканини аниқлаган. Маълум бўлишича, у транспорт воситасида 40 нафар боғча боласини олиб кетаётган бўлган.

Шунингдек, ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходимларининг қонуний талабларига ҳам бўйсунмагани қайд этилган. Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонун доирасида жазо тайинланган.

Қарорга кўра, у 3 йил муддатга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди ҳамда 16 миллион 480 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Айтиш жоиз, бу каби ҳолатлар сўнгги вақтларда бошқа ҳудудларда ҳам кузатилмоқда. Жумладан, Самарқанд ва Андижон вилоятларида ҳам болаларни меъёрдан ортиқ ҳолда ташиш ҳолатлари аниқланиб, ҳайдовчиларга нисбатан чора кўрилган.

Мутахассислар бу каби қоидалар бузилиши болалар хавфсизлигига жиддий таҳдид солишини таъкидлаб, назоратни кучайтириш зарурлигини қайд этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?