Самарқандда севгилисини жонига қасд қилишга мажбурлаган йигитга ҳукм ўқилди

1 дақиқа ўқиш6.3K
Самарқандда севгилисини жонига қасд қилишга мажбурлаган йигитга ҳукм ўқилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Самарқанд вилояти Ургут туманида севган қизининг бошқа инсонга турмушга чиқишидан хабар топиб, уни ўз жонига қасд қилишга мажбурлаган 23 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди.
  • Аниқланишича, Л.Ю. исмли йигит Г.А. исмли қизга уйланишини айтиб, унинг ишончига кирган ва WhatsApp орқали ярим яланғоч суратларини юборишга мажбур қилган, кейинчалик эса бошқа тумандан фотиҳа қилинганини эшитиб, қизга босим ўтказган.

Самарқанд вилояти Ургут туманида севган қизи бошқа инсонга турмушга чиқиши ҳақида хабар топган 23 ёшли йигит суд ҳукми билан қамоқ жазосига тортилди. Бу ҳақда суд ҳужжатларига таяниб маълум қилинди.

Аниқланишича, Л.Ю. ва Г.А. 2022 йил февраль ойида телефон орқали танишган. Улар уч ярим йилдан зиёд вақт мобайнида мулоқот қилиб, ишқий муносабатда бўлиб келган. Йигит қизга уйланиш нияти борлигини билдириб, унинг ишончига кирган ҳамда WhatsApp орқали ярим яланғоч суратларини юборишга мажбур қилган.

2025 йил январь ойида Л.Ю. ишлаш мақсадида Россияга кетган. Шу вақт ичида Г.А.га бошқа тумандан совчилар келиб, ота-онаси розилик бергач, 16 июль куни фотиҳа ўтказилган.

Бу хабарни эшитган йигит қизга босим ўтказиб, агар унга турмушга чиқмаса, ўз жонига қасд қилишини айтган. Шунингдек, бошқа инсонга турмушга чиқса, унинг шахсий суратларини ижтимоий тармоқларга тарқатиш билан таҳдид қилган.

Судда жабрланувчи айтишича, Л.Ю. унга “ўзингни ўлдирмасанг, суратларингни тарқатаман” дея бир неча бор қўрқитган. Шундан кейин қиз уй ертўласида сирка кислотасини ичиб, жонига қасд қилишга уринган. Онаси уни зудлик билан шифохонага етказган ва шифокорлар ҳаётини сақлаб қолишган.

Суд жараёнида Л.Ю. айбини қисман тан олиб, фотосуратларни тарқатиш ҳақида жаҳл устида айтганини ва қилмишидан афсусда эканини билдирган.

Жиноят ишлари бўйича Ургут тумани суди уни Жиноят кодексининг 103-1-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбли деб топди. Суд ҳукмига кўра, унга 4 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?