Фарғонада 29 ёшли ўғил пул учун ўз онасини ўлдирди

1 дақиқа ўқиш656
Фарғонада 29 ёшли ўғил пул учун ўз онасини ўлдирди

Фарғона вилоятида 29 ёшли ўғил пул низоси оқибатида ўз онасини болта билан ўлдирди. Бу ҳақда Миллар хабар берди.

Суд ҳужжатларига кўра, воқеа содир бўлган куни соат 08:00 лар атрофида уч нафар фарзанднинг онаси бўлган марҳум аёл ҳамда унинг тўнғич фарзанди — айбланувчи ўртасида молиявий сабабли тортишув юз берган. Жанжал давомида айбланувчи қўлидаги болта билан онасининг бош қисмини бир неча маротаба уриб, унга жиддий тан жароҳати етказган. Кейин у хўжалик пичоғи билан онасининг бошини танасидан ажратиб олган.

Шундан сўнг айбланувчи марҳумнинг танасини томорқасининг бир бурчагига, бош қисмини эса ҳожатхонанинг орқа томонига кўмиб қўйган ва яширинган ҳолда воқеа жойидан кетган.

Мазкур иш Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди томонидан кўриб чиқилган. Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” бандида назарда тутилган қасддан одам ўлдириш жиноятида айбли деб топилди ва унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтиши белгиланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?