Ибодатдан сўнг қўллар юзга сурилишининг боиси нима?

  • Ҳаёт тарзи
  • 11-06-2018, 21:50
  • 2 157
  • Ибодатдан сўнг қўллар юзга сурилишининг боиси нима?
    Манбаларда ибодатдан кейин қўлларни юзга тортиш суннат экани айтилади, деб ёзади «Muslim.uz».

    Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ таолога ибодат қилганда қўлларингизни кўтариб, кафтларингизни очиб туринг, уни асло тескари тарафга ўгирманг. Ибодатни тугатгандан сўнг очиқ кафтларингизни юзингизга суринг», деганлари айтилган.

    Бошқа бир ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: «Аллоҳнинг Расули уйқуга ётишдан олдин қўлларини очиб Фалақ, Нас ва Ихлос сураларини ўқиб кафтларига дам солганини ва қўлларини бутун танасига уч марта сурганини кўрган эдим. У зот касал бўлиб қолганларида менга шундай қилишни буюрган эдилар», деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).

    Умар розияллоҳу анҳу: «Аллоҳнинг Расули дуо учун кўтарган қўлларини юзларига сурмасдан туширмас эди», деганлар (Термизий ривояти).

    Баъзи уламолар бу ҳаракатни қуйидагича шарҳлаганлар: «Аллоҳ таоло ҳеч қайси ибодатни ва Ўзидан раҳмат-у мағфират сўраб илтижога очилган қўлни эътиборсиз қолдирмайди. Шунинг учун ана шу дуони инсон танасининг энг кўринарли жойига етказиб қўйгани дуруст бўлади».

    » » Ибодатдан сўнг қўллар юзга сурилишининг боиси нима?
    Яндекс.Метрика