
1-декабр куни KION онлайн-платформасида саккиз қисмли психологик триллер — "Туннель" сериали премьераси бўлиб ўтди. Бу режиссёр Флюза Фархшатованинг янги иши бўлиб, қиш мавсумининг энг кутилган лойиҳаларидан бири сифатида танилди.
Сериалнинг марказида кураш, ички синов ва шахсий танлов ҳақидаги драматик воқеа жой олган. Сериалдаги бош ролларни Елизавета Боярская ва Сергей Гилев ижро этган.
Воқеа сюжетида Светлана Суворова исмли ҳалол ва тамагирликдан йироқ бўлган божхона ходимининг ҳаёти атрофида кечади. У йиллар давомида тамойилларига содиқ қолиб, кўп нарса "алоқалар" орқали ҳал қилинадиган Снежнинда ишлайди.
Бироқ, унинг ҳаёти кескин ўзгаради: финляндиялик жиноятчи унинг турмуш ўртоғини ўғирлаб кетади. Уни қайтариш учун Светлана йиллар давомида хизмат қилган қонунни бузишга ва ҳаёт-мамот ўйини бошлашга мажбур бўлади.
Сериал қобилиятли сценаристлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган, якуний шаклини эса "Чик" сериали муаллифи Настя Кузнецова берган. Бу нафақат аёл кучи ва ички ўзгаришлар ҳақидаги ҳикоя, балки ўзини англаш ва ҳақиқий озодликка эришиш йўлидаги кураш ҳақида ҳамдир.
Сериал қаҳрамони ўз ҳаётини қайта кўриб чиқишга, ички таянч топишга ва чинакам эркинликни ҳис қилишга муваффақ бўлади. Режиссёр: Флюза Фархшатова ("Худо комплекси", "Юракни ўғирлаганлар", "Эркаклар нима ҳақида гаплашмоқда.
Давоми"). Сценаристлар: Настя Кузнецова ("Чик"), Роман Жигалов.
Продюсерлар: Теймур Жафаров, Максим Филатов. Биринчи тўртта қисм 1-декабрда бир вақтда чиқарилади, кейинги қисмлар эса ҳар ҳафта чоршанба кунлари намойиш этилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.