date

Севинч Исмоиловадан кутилган премера: “Сотдинг кимлара”

Севинч Исмоиловадан кутилган премера: “Сотдинг кимлара”

Ўзбек эстрадасининг машҳур ва севимли ижодкорларидан бири — Севинч Исмоилова — навбатдаги ижодий янгилигини мухлисларига тақдим этди. Хонанданинг “Сотдинг кимлара” деб номланган янги қўшиғи ва унга ишланган клип 17 январ куни соат 19:00 да YouTube платформасида расман эълон қилинди.

Премера арафасида Севинч Исмоилова ижтимоий тармоқларда мухлисларига мурожаат қилиб, янги ишига бўлган умид ва ишончини яширмади. “Бугуннинг ўзида сиз учун кўп кутилган премерам. Севимлиларим, сизга ёқади ва сиз ҳам мени доимгидек қўллайсиз деган умиддаман”, — деб ёзди хонанда.



“Сотдинг кимлара” қўшиғи мазмунан қалб дарди, ишонч ва ҳис-туйғулар мавзусини ёритиши билан ажралиб туради. Клипда ҳам қўшиқ руҳига мос эмоционал лавҳалар акс этган бўлиб, ижодкорнинг янги қиёфаси ва услуби мухлислар эътиборини тортмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Севинч Исмоиловадан кутилган премера: “Сотдинг кимлара”