date

Blackpink “Deadline” мини-альбоми билан қайтмоқда

Blackpink “Deadline” мини-альбоми билан қайтмоқда

К-поп оламининг энг машҳур гуруҳларидан бири — Blackpink — мухлисларини яна бир муҳим янгилик билан хурсанд қилди. YG Entertainment расмий эълонига кўра, 27 февраль куни гуруҳнинг “Deadline” номли янги мини-альбоми тақдим этилади.

Қайд этилишича, “Deadline” Blackpink’нинг учинчи мини-альбоми ҳисобланади. Аввалроқ гуруҳ 2018 йилда “Square Up”, 2019 йилда эса “Kill This Love” мини-альбомларини чиқарган эди. Сўнгги тўлиқ альбом — “Born Pink” эса 2022 йилда тақдим этилиб, глобал чартларда юқори ўринларни эгаллаган.

Янги мини-альбом номи гуруҳнинг ҳозирги жаҳон гастроль сафари билан бир хил бўлиб, бу релиз гастроль концепцияси билан уйғунлашган ҳолда тақдим этилишига ишора қилади. Альбом ижтимоий тармоқларда эълон қилинган қисқа видео орқали расман таништирилди, бироқ треклар рўйхати ҳозирча ошкор қилинмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Blackpink “Deadline” мини-альбоми билан қайтмоқда