date

Мухлислар қувончда: Юлдуз Усмонова Дубай саҳнасида

Мухлислар қувончда: Юлдуз Усмонова Дубай саҳнасида

Хонанда Юлдуз Усмонова мухлисларига қувончли хушхабар билан бўлишди. У 26 март куни Дубай шаҳрида яккахон концерт беришини маълум қилди.

Хонанда бу ҳақда шундай деди:

“26 март куни Дубайда Юлдуз Усмонованинг концерти бўлиб ўтади. Албатта, Дубай ҳавосида, денгиз ҳавосида учрашамиз. Жуда гўзал, жуда бошқача концерт бўлади, деган умиддаман. Қўшиқлар ҳам ўзгача янграса керак. Ҳаммангизни кутиб қоламиз. Бу гўзал хабар ҳаммангиз учун. Иншааллоҳ, кўришгунча!”

Мухлислар ушбу янгиликни катта қувонч билан қарши олиб, концерт жуда чиройли ва юқори савияда ўтишига ишонишларини билдиришди. Шунингдек, улар концертда иштирок этиш насиб қилишини тилаб, изоҳларда илиқ тилаклар қолдиришди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Мухлислар қувончда: Юлдуз Усмонова Дубай саҳнасида