2025 йилнинг энг шов-шувли тўйлари: машҳурлар оила қурган йил

2025 йил ўзбек шоу-бизнеси ва спорт оламида қувончли воқеаларга бой бўлди. Бир қатор таниқли шахслар айнан шу йили турмуш қуриб, янги ҳаёт саҳифасини очди.
Футболчи Абдуқодир Ҳусанов атиги 21 ёшида бўйдоқлик билан хайрлашиб, мухлисларини хурсанд қилди. Унинг тўйи спорт ихлосмандлари орасида ҳам катта қизиқиш уйғотди.
Модел ва инстаблогер Мониcа ҳам 2025 йилда ўз бахтини топди. Унинг тўй маросими ҳашаматли тарзда Дубай шаҳрида ўтказилгани билан эътиборни тортди.
Хонанда Дилноз Ҳакимованинг ҳам ўша йили тўйи бўлиб ўтди. Санъаткорнинг қувончли куни ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Шунингдек, Шаҳло Алижонова ва Шоҳруз Рўзибоев бир неча йиллик муҳаббатини никоҳ билан мустаҳкамлаб, оила қурдилар. Уларнинг тўйи самимий ва файзли ўтганини мухлислар алоҳида таъкидлади.

Узтим ва Ҳожибой Тожибоевнинг қизи Мадина Тожибоева ҳам 2025 йилда турмуш қуриб, янги ҳаёт босқичини бошлади.
Актёр Шохруҳ Ҳамдамов ҳам ўша йил оила қурган машҳурлар сафидан жой олди. Унинг тўйи санъат аҳли орасида илиқ табрикларга бой бўлди.
Хонанда Насафий тахаллуси билан ижод қилувчи Акмалов Азизиддийн ҳам турмуш қуриб, шахсий ҳаётида муҳим қарор қабул қилди.
Шунингдек, блогер Аиша актёр Муҳаммадали Абдуқундузовнинг набираси — Шохруҳмирзо Абдуқундузовга турмушга чиқди. Бу тўй ҳам ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди.
Йилнинг октабр ойида эса актриса Феруза Норматованинг хоразмлик ММА жангчиси Оллоёр Абдушукуров билан тўйи бўлиб ўтди. Ушбу қувончли воқеа билан 2025 йил машҳурлар учун унутилмас йиллардан бирига айланди.
“Қизим” сериалида рол ижро этган актёр Шохнур Саидаҳмадовнинг тўйи бўлиб ўтди.
Блогер Солиҳ ва модел Ҳилола турмуш қуришди.
Блогер Қаҳҳоров Камолиддин ҳам октабр ойида турмуш қурди. Унинг тўй маросимида кўплаб блогерлар иштирок этди.
