date

Ритик Рошан 52 ёшини севгилиси ҳамда яқинлари билан нишонлади

Ритик Рошан 52 ёшини севгилиси ҳамда яқинлари билан нишонлади

Ҳинд киносининг ёрқин юлдузи Ритик Рошан 11 январь куни 52 ёшга тўлди. Актёр туғилган кунини севгилиси Саба ва яқин инсонлари даврасида, сокин ва самимий муҳитда нишонлади. Ҳашаматли шоулар эмас, балки илиқ суҳбатлар ва миннатдорлик кайфияти бу куннинг асосий безаги бўлди.

Тантана ортидан Ритик Рошан ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида чуқур маънога эга, ҳиссиётларга бой изоҳ қолдирди. У дунёга, оиласига, дўстларига ва мухлисларига миннатдорлик билдирди. Актёр унга ёзган, қўнғироқ қилган, дуо қилган ёки шунчаки яхши тилак билдирган барчани эслаб ўтди. Ҳатто етиб бормаган қўнғироқлар ва айтилмаган сўзлар ҳам унинг қалбида ўрин олганини таъкидлади.

Рошан ўз мурожаатида ҳаётга фалсафий нигоҳ билан қараб, инсонларнинг бир маконда, бир сайёрада яшаши ва бирга “акс-садолар” яратишини улкан шараф деб атади. Унинг сўзларида шукроналик, сокинлик ва ҳаётнинг ҳозирги лаҳзасини қадрлаш руҳи яққол сезилди. Пост “Севги учун раҳмат” деган жумла билан якунланди ва санаси сифатида 2026 йил 11 январь кўрсатилди.

52 ёшга кирган бўлса-да, Ритик Рошан ҳануз ўзининг кучли каризмаси, жисмоний формаси ва руҳий етуклиги билан мухлислар эътиборида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ритик Рошан 52 ёшини севгилиси ҳамда яқинлари билан нишонлади