Фото: «Дарё»
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Халқлар дўстлиги» саройида 10—25 март кунлари ўзининг янги яккахон концерт дастурини тақдим қилмоқда. Санъаткорнинг қизи Нилуфар Усмонова концерт дастурида бэк-вокалда онасига жўр бўлмоқда. Нилуфар Instagram’даги саҳифасида мухлисларига мурожаат қилиб, уларнинг меҳрига муносиб санъаткор бўлишни бошлаганини ёзиб қолдирди.
«Репитицияга келиб ўзимни мухлисим, саънатим бор, менга оғир келди деб кетвормоқчи эдим. Буни тўғри тушунтириш ниятида репитицияга яна бордим ва ёши катта инсонлардан тортиб, фарзандимдан ҳам кичикларни бу жамоада жон-жаҳди билан қилган меҳнатларини кўриб фикримдан ҳам, қароримдан ҳам, уялиб кетдим. Шунчалик ҳам қўрқоқ бўласанми, онанг бўлгани билан унинг бутун жамоаси жонини жабборга бериб ишлаяпти, сан ҳам санъатингни фидойиси бўлолмайсанми деб ўзимни койидим.
Буни сизлар билан бўлишганимнинг сабаби, бу жамоага келганимдан сўнг аям дангасаликни ичимдан юлиб отдилар, санъатга бошқача назар билан қарашни, қадрлашни ўргатдилар. Концертда бэк-вокалда жўр бўлиб турибмиз. Биласизлар аям ҳам бэк-вокалдан бошлаганлар. Бундан ҳечам ачинмайман. Сизлар билан интернетда кўп мулоқот қилолмаяпман. Вақт ҳам, имкон ҳам бўлмаяпти. Биламан мени яхши кўрасизлар ва мен шу севгингизга арзигулик санъаткор бўлишга ҳаракат қилишни ‘Бисмиллоҳ’ деб бошладим. Иншааллаҳ менга меҳр берганингиз учун сизларни ҳеч қачон афсуслантирмайман», —деб ёзади Нилуфар Усмонова.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди