
Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро футбол саҳнасида яна бир тарихий учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. “FootballAsian” нашрининг хабар беришича, “Оқ бўрилар” жаҳон чемпионлари Аргентина терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши мумкин. Бу беллашув 10-14 октябрь кунлари оралиғида ташкил этилиши кутилмоқда.
Мана шу учрашув ҳақидаги хабар футбол муҳлисларида катта қизиқиш уйғотди. Сабаби, терма жамоамиз шундай кучли ва нуфузли рақибга қарши тўп суриши эҳтимоли нафақат футболчилар учун, балки бутун мамлакатимиз учун ҳам катта синов ва шараф ҳисобланади. Яна бир муҳим жиҳати — бу беллашувда Лионель Мессининг ҳам иштирок этиши кутилмоқда, деб ёзмоқда манба.
Айни вақтда Аргентина терма жамоаси октябр ойида иккинчи ўртоқлик ўйинида Хитойга қарши баҳс олиб бориши кутилмоқда, аммо бу ҳақда ҳали расмий маълумот эълон қилинмаган. Аммо биринчи рақиб сифатида Ўзбекистоннинг тилга олиниши – бу ўз ўзига ишонган, ўсиш ва ўзгариш йўлидаги терма жамоа учун катта сигнал.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойидаги ФИФА кунларида Ўзбекистон “CAFA Nations Cup” мусобақасида иштирок этади. Ушбу мусобақа терма жамоамиз учун жисмоний ва тактик жиҳатдан яхши тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Агар Аргентинага қарши беллашув амалга ошса, бу бош мураббий Темур Кападзе учун ҳам, ёш футболчилар учун ҳам ўзига хос тажриба мактабига айланади. Месси, Ди Мария, Лаутаро каби юлдузларга қарши ўйнаш ҳар қандай футболчининг фаолиятида унутилмас дақиқаларни тақдим этиши турган гап.
Ҳозирча расмий эълонлар кутилмоқда, аммо ушбу хабарнинг ўзи ҳам юртимиз футбол мухлислари қалбида орзу ва интизомни уйғотди. Агар ўйин амалга ошса, бу тарихий воқеа бўлиб, Ўзбекистон футболининг халқаро майдондаги янги босқичи сифатида қайд этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар