date

Ўзбекистонда энг оммабоп автомобиль номи маълум бўлди

Ўзбекистонда энг оммабоп автомобиль номи маълум бўлди
Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки беш ойида автосаноат соҳасида барқарор ўсиш кузатилди, деб UPL.uz хабар берди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-май ойларида юртимизда 153,8 минг дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 5 фоизга кўпдир.

Энг кўп ишлаб чиқарилган модел Chevrolet Cobalt бўлиб, у бозор улушининг учдан бир қисмини ташкил этди — 58,9 минг дона авто. Ушбу модель ишлаб чиқарилиши 2,4% га ошган. Иккинчи ўринни Damas модели эгаллаб, 38,7 минг дона ишлаб чиқарилди (24,1% ўсиш).

Қуйидаги моделларда эса пасайиш кузатилди:
• Tracker — 6,2% камайиш, 18,07 минг авто
• Chery — 15,9% камайиш, 3362 авто

Шу билан бирга, Onix моделида 8,8% ўсиш қайд этилди — 16,25 минг дона авто ишлаб чиқарилган.

UzAuto Motors’га кирмайдиган заводлар орасида энг юқори ўсишни Kia бренди қайд этди — 35,6% ўсиш билан 10 мингдан ортиқ авто ишлаб чиқарилган. Haval бренди рекорд ўрнатиб, ишлаб чиқаришни 12,7 бараварга ошириб, 2930 дона авто ишлаб чиқарди. Жиззахдаги янги BYD заводи эса 5495 дона электромобиль ишлаб чиқарган.

«Ўзавтосаноат» маълумотларига кўра, беш ойда 135,9 мингдан ортиқ авто сотилган. UzAuto Motors бозорда 55,9% улуш билан етакчи. Кейингилар:
• Khorezm Auto — 26,3%
• ADM Jizzakh — 11,4%
• BYD Uzbekistan — 5,8%

Энг кўп сотилган бренд — Chevrolet (111,8 минг дона). Бунинг ярмидан ортиғи Cobalt’га тўғри келади. Қолганлар:
• Kia — 9224 дона
• BYD — 7859 дона
• Chery — 3474 дона
• Haval — 2822 дона

Энг кўп сотилган 5 та модел:
• Cobalt
• Damas
• Tracker
• Labo
• Onix

Умумий бозор улушининг 81,5% айнан шу моделларга тўғри келади. Қолган бешликка Kia Sonet, учта BYD модели ва Haval M6 ҳам кирди. Бу эса харидорлар танлови турли моделларга кенгайиб бораётганини кўрсатади.

1996 йилда Асаканинг автомобил заводида биринчи авто конвейердан тушган ва Ўзбекистон шундан бери Марказий Осиёдаги энг йирик ва энг илк авто ишлаб чиқарувчи давлат бўлиб қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда энг оммабоп автомобиль номи маълум бўлди