
Жанубий Корея сериали «Кальмар ўйини»нинг финал мавсуми Netflix платформасида намойиш этилганидан сўнг илк 3 кунда 60 миллиондан ортиқ томоша тўплади, деб Kursiv media хабар берди.
Сериал 3 кундаги томошабинлар сони бўйича Netflix’да рекорд ўрнатди. Мазкур муваффақият сериални Netflix’нинг энг оммабоп инглизча бўлмаган 10 лойиҳаси қаторига киритди ва у тўққизинчи ўринни эгаллади.
«Кальмар ўйини»нинг биринчи мавсуми ҳозиргача Netflix тарихидаги энг кўп томоша қилинган сериал сифатида қолмоқда — у 265 миллиондан ортиқ кўриш йиғган. Иккинчи мавсум натижалари унча юқори бўлмаган ва «Уэнздей» (2022) сериалига ўринни бой берган.
Финал мавсум ижобий баҳолар олган. Rotten Tomatoes сайтида 3-мавсум рейтинги 79% ни ташкил қилган (танқидчилар фикрига асосан). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар