
2024 йилда Ўзбекистонда биринчи маротаба никоҳдан ўтишда маълум тенденциялар кузатилди. Эркаклар учун биринчи никоҳга киришнинг ўртача ёши 26,2 ёшни, аёллар учун эса бу кўрсаткич бироз пастроқ — 21,8 ёшни ташкил этди, деб upl.uz хабар берди. Бу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган.
Мамлакатда биринчи марта никоҳга кирувчиларнинг ўртача ёши динамикаси қуйидагича:
Эркаклар:
• 2000 йил — 24,2 ёш;
• 2005 йил — 25 ёш;
• 2010 йил — 25,6 ёш;
• 2015 йил — 25,9 ёш;
• 2020 йил — 26,4 ёш;
• 2024 йил — 26,2 ёш.
Аёллар:
• 2000 йил — 21,4 ёш;
• 2005 йил — 22,2 ёш;
• 2010 йил — 22,4 ёш;
• 2015 йил — 22,5 ёш;
• 2020 йил — 22,3 ёш;
• 2024 йил — 21,8 ёш. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар