date

Диёра Келдиёрова халқаро дзюдо комиссиясига киритилди

Диёра Келдиёрова халқаро дзюдо комиссиясига киритилди
Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Халқаро дзюдо федерацияси Атлетлар комиссияси аъзолигига сайланди, деб uz.kursiv.media хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги матбуот хизматига кўра, у 2025–2029 йиллар давомида комиссия таркибида фаолият юритади.

Комиссияга жами тўққиз нафар дзюдочи киритилган, улар орасида 2024 йилда Париж Олимпиадасида олтин медаль ютиб олган озарбайжонлик Хидаят Ҳейдаров ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Ўзбекистон тарихида биринчи бўлиб аёллар ўртасида олтин медаль ютган спортчи ҳисобланади. У халқаро мусобақа финалида Косоволик Дистриа Красничи устидан ғалаба қозонган.

Атлетлар комиссияси — Халқаро дзюдо федерациясидаги орган бўлиб, спортчилар манфаатларини ҳимоя қилади ва федерация раҳбарияти билан алоқани таъминлайди. Шунингдек, у амалдаги ва собиқ спортчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳам ёрдам беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Диёра Келдиёрова халқаро дзюдо комиссиясига киритилди