Нетаняху режали муолажа учун шифохонага ётқизилди

Нетаняху режали муолажа учун шифохонага ётқизилди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху кечадан аввалги тунда Қуддусда жойлашган “Хадасса Эйн-Карим” шифохонасига стоматологик муолажа учун ётқизилди. Бу ҳақда унинг идораси маълум қилди.

Қайд этилишича, шифохонага ётқизилиш олдиндан режалаштирилган бўлиб, у фавқулодда ҳолат эмас. Расмийларга кўра, барча тиббий жараёнлар режа асосида амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Нетаняху соғлиғи билан боғлиқ бир қатор даволаниш курсларини ҳам ўтаган. Жумладан, унда простата безидаги ўсма сабабли нур терапияси олиб борилган, шунингдек, юрак фаолиятини назорат қилиш учун кардиостимулятор ўрнатилгани маълум қилинган.

Ҳозирча унинг ҳолати бўйича қўшимча расмий маълумот берилмаган. Шифохона атрофидаги вазият барқарор экани ва режалаштирилган тиббий текширувлар давом этаётгани таъкидланмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.