ЙПХ ходими ўлимига сабабчи ҳайдовчига қамоқ жазоси тайинланди

ЙПХ ходими ўлимига сабабчи ҳайдовчига қамоқ жазоси тайинланди

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Наманган шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимининг фожиали ўлими билан боғлиқ иш юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, Исломжон Баҳодиров жиноят қонунчилигининг бир қатор моддалари — ҳокимият вакили ёки ўз хизмат бурчини адо этаётган шахсга қаршилик кўрсатиш (219-модда, 2-қисм), транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (266-модда, 2-қисм), ҳамда хавф остида қолдириш (117-модда, 2-қисм) бўйича айбдор деб топилган.

Суд қарорига кўра, унга 6 йил муддат озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, 3 йил давомида барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Шу билан бирга, суд ҳужжатида қайд этилишича, айбланувчининг ҳаракатлари йўл-транспорт ҳодисаси қасддан содир этилган ҳолат сифатида баҳоланган ҳамда йўл ҳаракати қоидаларининг тегишли бандига зид ҳаракатлар сифатида эътироф этилган.

Ҳодиса жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган бўлиб, суд якуний қарор билан жиноий жазо чораларини белгилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.