Муниса Ризаева: турмуш қурсам ҳам бундай таклифлар тўхтамади

Хонанда Муниса Ризаева “Шахсий чегара” лойиҳасидаги интервюсида шахсий ҳаёти билан боғлиқ қизиқарли жиҳатлар ҳақида очиқчасига гапирди.
Унинг айтишича, турмуш қуришидан аввал ҳам ўзига қатъий тамойиллар қўйган. Хонанда уйланган эркаклар билан ҳеч қандай алоқага киришмаганини таъкидлади:
“Мен турмуш қуришимдан олдин уйланган эркакларни умуман ёнимга яқинлаштирмаганман. Агар кимнингдир оилали эканини билсам, администраторим орқали дарҳол рад жавобини берардим. Улар билан ҳатто гаплашмаганман ҳам”, — дейди у.
Бошловчининг “Бундай таклифлар бўлганми?” деган саволига хонанда “Албатта, бўлган”, дея жавоб қайтарди.
Суҳбат давомида яна бир қизиқ савол ўртага ташланди: турмуш қурганингиздан кейин бундай таклифлар тўхтадими? Муниса Ризаева эса бу ҳолат ҳануз учраб туришини яширмади:
“Йўқ, ҳозир ҳам бундай таклифлар бўлиб туради. Чунки кўпчилик одамлар эримни жиддий қабул қилмайди”, — дея изоҳ берди у.
Шунингдек, бошловчининг ҳазиломуз тарзда “Эрингизнинг рақамини бериб қўйсангиз, ўзлари гаплашиб олишарди” деган фикрига хонанда бундай ёндашув уларга хос эмаслигини таъкидлади:
“Йўқ, бизда бундай эмас. Бир-биримизнинг ишимизга аралашмаймиз. Мен турмуш ўртоғимнинг телефонини текширмайман, ишларига аралашмайман. Улар ҳам ҳудди шундай йўл тутади”, — дея суҳбатни якунлади хонанда.













