7 981
Шифокор хатоси туфайли ҳаётдан кўз юмган ҳавайиликнинг оиласига 4,2 миллион доллар тўланади
Американинг Ҳавайи штати шифокорлар хатоси туфайли (наркоз дозасининг оширилиб юборилиши натижасида) ҳаётдан кўз юмган кишининг оиласига 4,2 миллион доллар миқдорида товон пули тўлайди. Бу ҳақида "Associated Press"га таяниб "Кун" маълум қилди.
32 ёшли Антонио Марреро 2013 йилда штатдаги шифохонлардан бирига томоқ оғриғидан шикоят қилиб борган. Уни кўрикдан ўтказган шифокор беморда ангина касаллигини тахмин қилган, бироқ бунга тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун беморни маҳаллий наркоз таъсирида текширишга қарор қилган. Седатив препарат юборилгандан кейин бемор ҳушидан кетиб, ҳаётдан кўз юмган.
Антонионинг оила аъзолари Америка ҳукуматини судга берди. Оила аъзоларининг фикрича, беморни даволашга киришган шифокор анестезиолог бўлмаган, шундай экан, унинг наркоз юборишга ҳаққи ҳам йўқ.
Натижада даъво аризасини судгача ҳал қилишга эришилди. Маҳаллий ҳукумат юқорида қайд этилган суммадаги товон пулини тўлашга ваъда берди, ўз навбатида, марҳумнинг оила аъзолари даъво аризасини қайтариб олишди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади