11 813
Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига хат йўллаган фуқаро аризасини қайтиб олиш учун 5000 АҚШ доллари талаб қилди ва ….
Шуни афсус билан таъкидлаш керакки, Виртуал қабулхонага йўлланган айрим мурожаатларни ўрганишда муаллифларнинг тамагирлик ҳолатларига йўл қўяётганликлари ҳам аниқланмоқда, деб ёзади Mulohaza.uz сайти.
Хусусан, Муборак туманида яшовчи фуқаро С. Хўжақуловнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири электрон қабулхонасига қилган мурожаати юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилганда, унинг келгусида виртуал қабулхонага мурожаат қилмаслиги ва муқаддам ёзган аризаларини қайтариб олиши эвазига пул талаб қилаётганлиги маълум бўлди.
Вилоят прокуратураси ва Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда мурожаат муаллифи С. Хўжақулов Муборак тумани электр таъминоти корхонаси раҳбари О. Ишанқуловдан 5000 АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олган вақтда ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан С. Хўжақуловга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради