Қатор хорижий мамлакатлар сайловларни ташкил этиш ва бевосита ўтказишни Ўзбекистондан ўрганса бўлади. Ўзбекистондаги президентлик сайловида МДҲ кузатувчилик миссиясига раҳбарлик қилган Сергей Лебедев шундай фикрда, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
"Сайловлар хотиржам ва юқори ташкилотчилик савиясида бўлиб ўтган", — деган Лебедев РИА Новости агентлигига.
Унинг қайд этишича, "йилдан йилга МДҲ мамлакатларида сайловларни ташкил этиш жараёни такомиллашиб бормоқда".
Сайлов жараёнига босқичма-босқич янгиликлар киритилмоқда, бу эса, Ҳамдўстлик ва Ўзбекистондаги сайловларни "сайловнинг умумэътироф этилган демократик тамойилларига мослаштирмоқда".
"Кўплаб ғарб кузатувчилари билан суҳбатлашганимда, бир неча маротаба, Ғарб мамлакатлари ҳам бу ерда сайловни ташкил этиш борасида ўрганадиган жиҳатлар борлигини эътироф этишди. Хусусан, биз сайловолди кампаниясининг хотиржамлик руҳида бўлиб ўтганига эътибор қаратдик. Ҳеч қандай асоссиз хабарлар пайдо бўлмади", — деб изоҳлаган МДҲ ижроия қўмитаси раҳбари.
Лебедев Ўзбекистондаги президентлик сайловолди кампаниясини, кўплаб миқдордаги можаролар билан ёдда қолган АҚШ президентлик сайлови жараёни билан таққослаган, “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди