Давлат статистика қўмитаси ўзбекистонликларни 30-30 декабр кунлари коррупцияга қарши мониторинг доирасида ўтказилаётган кузатувларда иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда Спутник агентлиги хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, мониторинг ўтказишдан мақсад коррупция ҳолатларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва унинг натижалари бўйича давлат статистика органларида коррупция даражасини пасайтириш усулларини излашдир.
Қўмита интернет саҳифасида сўровнома берилган бўлиб, уни барча хоҳловчилар тўлдиришлари мумкин.
"Сизнинг мазкур сўровнома саволларига берган жавобларингиз ёрдамида аниқ ва тўлиқ маълумот олишга, уни таҳлил қилиб тўғри хулоса чиқаришга умид қиламиз.
Ўз навбатида, сўровноманинг аноним ҳисобланиши, респондентнинг шахсига оид маълумотлар ҳеч қаерда кўрсатилмаслиги ва саволларга берилган жавоблар фақат умумлаштирилган ҳолда ишлатилиши, шунингдек жавобларингиз сизга ёки бошқа шахсга қарши ишлатилишига асло йўл қўйилмаслиги кафолатланади", — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди