10 774
Ўзбекистон Президенти «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади
Ўзбекистон Республикаси Президенти ислом Каримов 26 май куни «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Gazeta.uz»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 26 март куни қабул қилинган ва Сенат томонидан 15 май куни маъқулланган ҳужжат олти ойдан кейин «Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида»ги қонуннинг ўрнига кучга киради.
Янги қонун амалдагисидан фарқли равишда барча ташувчиларга йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи, мулкига етиши мумкин бўлган зарар бўйича фуқаролик жавобгарлигини ташув хизмати кўрсатилиши бошланишгача суғурта қилиш мажбуриятини юклайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради