5 727
Бошқирдистон раҳбари Европанинг энг йирик масжидига миллиардлаб пуллар ажратишга ваъда берди
Бошқирдистоннинг собиқ раҳбари, "Урал" хайрия жамғармаси раиси Муртазо Раҳимов республика раҳбари Рустем Хамитовнинг "Ар-Раҳим" масжиди қурилишини якунлашда ёрдам бериш таклифига жавоб берди, деб маълум қилмоқда "Кун" нашри.
Уфада қад ростлаётган масжид Европадаги энг катта масжид сифатида эътироф этилмоқда.
"Бу мақсадлар учун ҳаммаси бўлиб 1,45 млрд рублдан кўпроқ пул ажратилган. Бугунги кунда жамғарма томонидан қурилишни молиялаштириш тўхтатилган. Бунинг сабаби – қурилиш буюртмачиси – Бошқирдистон Республикаси мусулмонлар диний бошқармаси томонидан ажратилган хайрия маблағларининг мақсадга мувофиқ ишлатилмаслиги, унинг қиммат нархдаги импорт материаллардан воз кечишни истамаслигидир", деб айтилди "Урал" сайтида.
Қурилишни молиялаштиришдан бош тортиш ҳақидаги расмий баёнот "Урал"нинг сайтида 18 августда жойлаштирилган. Бироқ 5 сентябрда Хамитов масжидни қуриб битказишда ёрдам бериш таклифи билан чиқди.
"Бу улкан ва қимматбаҳо қурилиш эканини англаш керак. 25 минг квадрат метр майдонда иншоот қуриш бугунги кунда камида 2-2,5 млрд рублни ташкил қилади. Ҳозирда объект тахминан ярмига қуриб битказилган. Бироқ бу иморатнинг ўзи. Бундан ташқари, йўл, кўприк қуриш, жамоат транспортини йўлга қўйиш керак. Гап яна бир неча миллиард рубль ҳақида кетмоқда", деб айтган Хамитов.
Хамитовнинг айтишича, "ҳукуматга ҳозирча қурилишни ўз зиммасига олиш ва уни охиригача етказиш илтимоси билан ҳеч ким мурожаат қилмаган".
Бугун Раҳимов жамғармаси бу таклифни қабул қилгани маълум бўлди.
"Барпо этилаётган объект республика учун ҳам, бутун мусулмон дунёси учун ҳам жуда муҳим. Биз яқинда берган интервьюмизда масжид қуриб битказилиши ва республика, мамлакат ва бутун дунё диндорлари ихтиёрида бўлиши учун максимал даражада кучимизни беришимизни айтгандик. Биз ўз томонимиздан сизнинг истагингизни қўллаб-қувватлаймиз ва республика ҳукумати Жомеъ масжидни барпо қилишни эътиборсиз қолдирмайди, деб умид қиламиз", деб айтилган "Урал" сайтида чоп этилган, республиканинг амалдаги президентига биринчи президенти йўллаган мурожаатда.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди