Исаак Ньютоннинг «Табиий фалсафанинг математик бошланишлари» китобининг ноёб, илк нашри Christie's кимошди савдосида 3,7 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Китоб 1687 йилда босмадан чиққан бўлиб, унда олам тортишиш қонуни ва ҳаракатнинг уч қонуни аниқ тушунтириб берилган. Улар ҳозир Ньютон номи билан юритилади. Альберт Эйнштейн ўз вақтида бу ишни «эҳтимол, инсониятнинг энг буюк интеллектуал ютуғи», деб баҳолаган.
Савдолар олдидан китоб 1-1,5 миллион долларга сотилиши кутилганди. Бироқ номи ошкор этилмаган харидор 3,719 миллион доллар маблағ таклиф қилган.
«Бу фақатгина тарих ва илм ривожининг бир қисми эмас. Бу қачонлардир босмадан чиққан энг буюк китоблардан бири», - деб маълум қилган Қироллик жамияти кутубхонаси директори Кейт Мур. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди