Ўзбекистонда 2 минг долларга бола сотаётган икки аёл қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда 2 минг долларга бола сотаётган икки аёл қўлга олинди

Жамият 7-05-2016, 15:05 1 212
Ўзбекистонда 2 минг долларга бола сотаётган икки аёл қўлга олинди

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари яқин туғилган қиз чақалоқни 2 минг АҚШ долларига пуллаётган икки аёлни қўлга олди. Бу ҳақда РИА “Новости”га асосланиб “Uff.uz” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, фарғоналик 52 ёшли Махфиратхон Юлдашева ҳамда андижонлик 57 яшар Одиной Ҳаққуловалар янги туғилган чақалоқни сотиб юборишни режалаштиришган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Юлдашева чақалоқни 2 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган. Уларга нисбатан ЖКнинг “Одам савдоси” моддаси билан айблов эълон қилинган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.