Маймун Ҳиндистондаги заргарлик дўконини тунади

  • Жамият
  • 6-06-2016, 12:09
  • 1 770
  • Маймун Ҳиндистондаги заргарлик дўконини тунади

    Ҳиндистонда маймун заргарлик дўконини тунади, деб хабар бермоқда "Кун" нашри. Маймун дўконга кириб, кассадан 10 минг рупий олиб, қочиб кетган.

    Дўконда ўрнатилган кузатув камералари барча воқеани қайд қилиб олди. Видеоёзувда дўкон ходими эшик олдида ўтирган маймунга егулик таклиф қилиб, уни кетишга ундаётганини кўриш мумкин.

    Маймун унга берилган егуликни олиш ўрнига дўконга кириб, тўғри кассанинг ёнига борган ва пулларни олиб, тезда ғойиб бўлган.
    [media=https://youtu.be/L2isecnGBVg]