Қўқонда порахўр домла қўлга олинди

  • Жамият
  • 8-01-2017, 23:01
  • 1 684
  • Қўқонда порахўр домла қўлга олинди

    Фарғона вилояти МХХ Бошқармаси ҳамда Солиқ ва валюта жиноятлари Департаменти ходимлари томонидан коллеж ўқитувчиларидан бири йирик миқдорда валюта олаётган вақтга қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Спутник агентлиги.

    "А.Юсупов 5 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Ушбу пул арзномачининг қариндошини Қўқон Педагогика институтига киритиб қўйиш учун талаб қилинган 9 минг долларнинг бир қисми бўлган. Қўлга олиш жараёни видео тасвирга олиш билан тасдиқланган", — дейилган МХХ ходимининг хабарида.

    Фуқаро Юсуповга нисбатан, Ўзбекистон Жиноят кодексининг таалуқли бандларига биноан жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.