09:56 / 18.03.2017
9 115

Халқ таълими вазирлиги: 20 мартдаги дарс соатлари баҳорги таътилдан сўнг ўтилади

Халқ таълими вазирлиги: 20 мартдаги дарс соатлари баҳорги таътилдан сўнг ўтилади

Наврўз байрами арафасида 18 март шанба дам олиш куни кўчирилгани хабар қилинган эди. Қарорга кўра, Ўзбекистонда 19, 20, 21 март кунлари дам олиш кунлари деб эълон қилинди.

Халқ таълими вазирлиги ушбу қарор юзасидан ахборот бериб, умумтаълим мактабларида 20 март куни дарс бўлмаслиги, дам олиш куни эканини маълум қилди.

20 март куни дам олиш куни деб эълон қилинганлиги ҳамда умумтаълим мактабларида шу йилнинг 21 мартидан 27 мартигача баҳорги таътил бўлиши муносабати билан 20 мартдаги дарс соатлари баҳорги таътилдан сўнг 28-31 март кунлари амалдаги дарсларга қўшимча тақсимлаб ўтилиши тавсия этилади, дейилади вазирлик хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқ таълими вазирлиги: 20 мартдаги дарс соатлари баҳорги таътилдан сўнг ўтилади