Бангкокдаги Чулалонгкорн университети ветеринарлари март ойи бошида ошқозонидан 900дан ортиқ тангалар чиқариб олинган денгиз тошбақасини қутқариб қола олишмади. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.
Университетнинг ветеринария факультети ўқитувчиси Нантарика Чансанинг сўзларига кўра, тошбақанинг аҳволи тахминан бир ҳафта аввал ёмонлаша бошлаган. Факультет ходимлари яна жарроҳлик амалиётини ўтказишган, сабаби тошбақа ошқозонининг бир қисми ишлашдан тўхтаган. "Афсуски, барча саъй-ҳаракатлар бесамар кетди", - деди Нантарика Чанса.
25 ёшга тўлган тошбақа ошқозонидан дунёнинг ўнлаб давлатларида чиқарилган 915та танга топилганидан сўнг машҳур бўлиб кетди. Рептилия Бангкокдаги Чулалонгкорн университетига тахминан бир ой аввал таиландлик ҳарбий денгизчилар томонидан олиб келинди, уларни жониворни Чонбури вилоятидаги сув тўғонидан топишган. Тошбақа касал бўлган.
Компьютер томографиясининг кўрсатишича, унинг ичида ҳажми тахминан 20-25 см бўлган кўплаб тангалар бўлган.
Жарроҳлик амалиётидан сўнг тошбақа денгиз суви билан тўлдирилган университет ҳовузига жойлаштирилди, аммо кейинчалик аҳволи оғирлаша бошлади.
Маълумот учун, тошбақа томонидан ютиб юборилган тангалар сувга сайёҳлар томонидан ташланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди