Психологлар 70 га яқин мамлакат аҳолисининг менталитетини ўрганиб чиқиб, энг раҳмдил ва ҳиссиётга берилувчан одамлар Эквадорда, Саудия Арабистонида, Перу ва Данияда яшашини аниқлади. Польша, Литва, Эстония ва Болгария аҳолиси эса қўрс деб топилди. Journal of Cross-Cultural Psychology журналида чоп этилган мақоланинг мазмунини «РИА Новости» келтирди, деб ёзади "Соф.уз" нашри.
Ист-Лэнсингдаги (АҚШ) Мичиган университети ходими Уильям Чопикнинг маълум қилишича, тадқиқот натижалари фақат ҳозирги пайтни акс эттиради, негаки вақт ўтиши билан ҳис-туйғулар шакли ва даражаси турли мамлакатларда ўзгариб боради. Бу айниқса кучли миграцияга дучор мамлакатлар, жумладан, АҚШга хосдир.
Сўровда жами 100 минг киши иштирок этди. Олимлар бу инсонларнинг нафақат ўз ҳис-туйғулари, балки улар бошқа халқлар ҳақида нима деб ўйлаши билан ҳам қизиқиб кўрди. Бундан ташқари, дунёнинг бир четида содир бўлган воқеа бошқа ҳудуд аҳолисининг ҳис-туйғуларига қандай таъсир ўтказиши ҳам тадқиқотда акс этди.
АҚШ жорий рейтингда еттинчи ўринни эгаллади. Лотин Америкасининг иккита, Форс кўрфазининг учта мамлакати ва Данияда бу кўрсаткич бўйича АҚШдан устун туриши аниқланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади