Туркияда асосий мухолифат партияси ҳисобланмиш Жумҳурият халқ партияси (Республика халқ партияси) сайлов комиссиясини конституциявий ислоҳот бўйича ўтказилган референдум натижаларини бекор қилишга чақирди. Associated Press'га таяниб Кун.уз ёзишича, партиядагилар референдум вақтида қоида бузилишларига йўл қўйилганини иддао қилишмоқда.
Партия раиси ўринбосари Булент Тезканнинг сўзларига кўра, «референдумнинг қонунийлиги бўйича баҳсларга якун ясаш ва халқни тинчлантиришнинг ягона йўли сайлов комиссияси овоз бериш натижаларини бекор қилиши бўлади».
Қайд этилишича, мухолифат вакиллари комиссия расман муҳрланмаган бюллетенлар ҳам қабул қилганини айтмоқда.
16 апрель куни Туркияда бўлиб ўтган давлат бошқарувининг президентлик шаклига ўтиш бўйича референдумда конституцияни ислоҳ қилиш тарафдорлари ғолиб чиқди.
Конституцияни ислоҳ қилиш учун фуқароларнинг 51,2 фоизи овоз берди, 48,8 фоизи бунга қарши чиқди.
Бу референдумни ўтказиш таклифи мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг партияси бўлмиш Адолат ва тараққиёт партияси томонидан берилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди